Кириш Регистрация
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия 0-0 Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда 3-2 Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда 1-1 Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-2 Ист Бенгал
16/09 22:00 Атлетико 4-0 Осасуна
16/09 22:00 Депортиво 0-1 Севилья
16/09 23:15 Ар-Райян 4-3 Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта 1-0 Ас-Сийб
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг

"Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси 36 ёшида вафот этди (фото)

Баҳо:
+ | -

"МЮ" тарбияланувчиси Жо Томпсон 36 ёшида вафот этди.

Ўтган йилнинг апрель ойида "Рочдейл"нинг собиқ ярим ҳимоячисига учинчи марта - фаолиятини якунлаганидан беш йил ўтиб саратон ташхиси қўйилганди. Томпсонда тўртинчи босқич лимфомаси топилди - бу ўпкага тарқалган қон саратонининг бир тури.

У футболчилик фаолияти давомида икки марта касалликни енгган.

"Клубимиз қадриятларини ўзида мужассам этган инсон.

Афсус билан маълум қиламизки, Жо Томпсон вафот этди. Илиқ, очиқкўнгил инсон, ёшлигидан бизнинг клубимиз билан чамбарчас боғланган - Жонинг оиласи ва дўстларига ҳозирги қийин даврда ҳамдардлик билдирамиз," - дейилади "Манчестер Юнайтед" хабарида.

Томпсон "МЮ"да катталар даражасида ўйнамаган. У, шунингдек, "Транмер Роверс", "Бери", "Саутпорт" ва "Карлайл Юнайтед" клубларида ўйнаган.

Киритилди: 16:13, 18.04.2025.
Ўқилди: 1310 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик