Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Қўнғиротбой Шарипов Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси раиси этиб сайланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бугун, 18 апрель куни Спорт вазирлиги мажлислар залида ўтказилган навбатдан ташқари конференцияда Ўзбекистон талабалар спорти ассоциациясининг фаолияти кўриб чиқилди.

Конференция давомида мамлакатимизда оммавий спортни ривожлантириш, маҳоратли спортчиларни тайёрлашда талаба-спортчиларнинг ўрни, олийгоҳлардаги мавжуд спорт инфратузилмасининг ҳолати таҳлил этилди.

Билдирилган фикрлар ва таклифлар асосида олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Ўзбекистон талабалар спорти ассоциациясининг раиси этиб сайланди.

Айтиш лозим, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси 2018 йилда ташкил этилган. Ўтган давр мобайнида юртимиздаги олий таълим муассасаларида 26 та олимпия спорт тури бўйича 591 та спорт клуби ҳамда 721 та спорт тўгараклари фаолият юритмоқда.

Юртимизда кейинги йилларда жисмоний тарбия ва спортга давлат даражасида эътибор қаратилиши натижасида Талабалар спорт ҳаракати янги босқичга кўтарилди. “Универсиада”, “Баркамол авлод” мусобақалари билан бир қаторда, “Талабалар лигаси”, “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Талаба югур” ва “Ректор кубоги” каби оммавий мусобақалар ўтказилиши йўлга қўйилди.

Конференцияда таъкидланганидек, бундан буён барча таълим йўналишларидаги 1-босқич талабалари учун 4 кредитли “Жисмоний тарбия” фани жорий этилади. Спорт клублари ва тўгараклар фаолиятини бошқариш учун ягона рақамли платформа ва мобил илова яратилади. Ягона электрон платформа орқали мусобақалар тақвими, баҳолаш тизими жорий этилади ва бу “Hemis” дастурига интеграция қилинади.

Олий таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган ҳар бир спорт тўгараги раҳбарини моддий рағбатлантириш ва талабаларга спорт фаоллиги учун имтиёзлар бериш масалалари ҳам кўриб чиқилади.

Киритилди: 09:36, 19.04.2025.
Ўқилди: 445 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.