Бугун Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Суперлига 6-турида ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади.
"Йўлбарслар" ҳужумчиси Тома Табатадзе учун "Пахтакор" анча қулай рақиб ҳисобланади.
Грузиялик форвард "Нефтчи" ва "Навбаҳор" сафида жами "шерлар"га қарши 4 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урган ва яна 2 та голга ассистентлик қилган.













