Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Суперлига. “Динамо” сафарда “Андижон”дан устун келди, ОКМК қийин ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 6-тури доирасидаги “Андижон”—“Динамо” ҳамда “ОКМК”—“Сўғдиёна” баҳслари якунига етди.

“Бобур арена”да кечган баҳсда “Динамо” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ҳисоб 66-дақиқада самарқандликлар томонидан очилди. Улуғбек Абдуллаев Элдор Адҳамов дарвозасига гол киритиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 81-дақиқада “бургутлар” ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи — Лука Ускокович. 90+6-дақиқада “Андижон” ҳисобда олдинга чиқиб олган эди, бироқ Журиковичнинг голи офсайд сабаб бекор қилинди. 90+14-дақиқада “Динамо” гол уриб, ғалабани қўлга киритди. Учрашув якуни арафасида Фирдавс Абдураҳмонов гол киритиб, Самарқанд клубига муҳим 3 очко тақдим этди.

Мазкур ғалабадан кейин “Динамо” 12 очко билан 4-ўринга кўтарилиб олди. “Андижон” эса 5-поғонадан жой олди.

Олмалиқда кечга беллашувда “ОКМК” қийин ғалабани қўлга киритди. Дастлаб гол ўтказиб юборган “кончилар” якунда 3 очкога эга чиқишни уддалади. Учрашувдаги ҳисоб 47-дақиқада Люпчо Дориев томонидан очилди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, майдон эгалари ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи — Али Абдураҳмонов. 57-дақиқада Дориев ўз дублини расмийлаштириб, яна “Сўғдиёна”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо Хуршид Ғиёсовнинг 74 ҳамда 84-дақиқаларда киритган голлари майдон эгаларига муҳим 3 очкони тақдим этди.

Қўлга киритилган ғалабадан кейин “ОКМК” очколари сонини 16 баллга етказиб, турнир жадвалининг 1-поғонасини эгаллаган бўлса, “Сўғдиёна” 4 очко тўплаган ҳолда 14-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон Суперлигаси, 6-тур
20 апрель, якшанба
“Андижон”—“Динамо” 1:2
Голлар: 0:1 — Улуғбек Абдуллаев (66), 1:1 — Лука Ускокович (81), 1:2 — Фирдавс Абдураҳмонов (90+14)

ОКМК—“Сўғдиёна” 3:2
Голлар: 0:1 — Люпчо Дориев (47), 1:1 — Али Абдураҳмонов (52), 1:2 — Люпчо Дориев (57), 2:2 — Хуршид Ғиёсов (74), 3:2 — Хуршид Ғиёсов (84)

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:34, 20.04.2025.
Ўқилди: 1381 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.