Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Вадим Абрамов: "Охирги дақиқада омадимиз чопди"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган “Андижон” – “Динамо” (1:2) учрашувидан кейин ташкил қилинган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

- Ажойиб ўйин бўлди, деб ўйлайман. Мухлислар ҳам ажойиб ўйин гувоҳига айландилар. Майдонда 120 дақиқа ўйнадик. Ҳар сафар ўйинни тўхтатади-да ва анча вақт тўхталиш бўлди. Бу ҳеч кимга, хусусан мухлисларга ҳам ёқмади. Бундай тўхталишлар хоккейда бўлади. Қандайдир тушунарсизлар ҳолатлар. Битта вазиятни ВАР кўради ва анча вақт кетади. Тушуниш қийин бўлган вазиятлар. “Андижон” ҳам яхши ўйин кўрсатди. Айниқса, иккинчи таймда уларда имконият кўп бўлди. Ўйинчи алмаштиришларидан сўнг стандарт вазиятлардан янада яхши фойдаланишларини билардим. Баъзи вазиятларда “Андижон” яхши ўйин кўрсатган бўлса-да, омад ҳам келмади. Лекин охирги дақиқаларда биз яхши ҳаракат қилдик ва омадимиз чопди.

- Улуғбек Абдуллаев ўйиннинг асосий эпизодларидан бири бўлди. Анча хиссиётли вазият юз берди.

- Эмоциялар дейсизми? Ҳа, ўша ҳолатда ундай қилмаслиги керак эди. Лекин умумий маънода олганда, яхши ўйин кўрсатди. Ундан қон чиқди ва демак бу ҳолатда рақиб билан жиддийроқ тўқнашув бўлган бўлади. Пенальти ҳақида ҳам гапирмоқчиман. Ўша ҳолатда ҳакам вазиятга жуда яқин турганди. Нимага бундай қарорга келди, билмадим. Наҳотки, ВАРга мурожаат қилиш шартмиди?

- Ўтган мавсумда ажойиб ўйин кўрсатган Анвар Ҳожимирзаевга бу мавсумда нима етишмаяпти?

- Анвар яхши ўйинини кўрсатмади. Буни ўзи ҳам билиб турибди. Лекин унга ишонаман. Кейинги учрашувларда ўзини яхши томонларини кўрсатади. Жамоамизнинг ишончли ўйинчиларидан.

- 10 йил ичида биринчи марта Андижонда “Динамо” ғалаба қозонди. Ўйиндан аввал ютишингларга ишонганмидингиз?

- Албатта, биз ғалаба қозониш мақсадида келгандик. Хусусан, узоқ йўл босиб келган мухлисларимиз учун ҳам алоҳида раҳмат деб қоламиз. 10 йил бўлган бўлса, биз буни яна давом эттиришимиз керак. Чунки Кубокда яна бир маротаба “Андижон” билан ўйинимиз бор. Яхши тайёргарлик кўрамиз.

- Бундай атмосферада ўйнаш осон эмас. Айниқса, мухлислар жуда кучли ишқибозлик қилишади. Бундай муҳитга ва рақибнинг стандартларига тайёрмидингиз?

- Албатта, тайёр эдик. Ўйиндаги вазиятларга кўп бор асабийлашдим. Барибир гол ўтказиб юбордик. Баъзи ҳолатларда футболчиларимиз тўпга улгурмай қолган ҳолатлар бўлди. Кубок ўйинига бошқача тайёргарлик кўрамиз" - деди Абрамов.

Киритилди: 10:46, 21.04.2025.
Ўқилди: 750 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.