"Аталанта" ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин бўлган Эдерсонга ўринбосар топди.
Николо Скира хабарига кўра, бергамоликлар "Эмполи"нинг 23 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Тино Анжоринни диққат билан кузатмоқда.
Англиялик футболчи ҳозирда 6 миллион еврога баҳоланмоқда. У А Серия жорий мавсумида 18 та ўйинда 1 та гол уриб, 3 та ассист берди.













