Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

Февзи Давлетов: «Кирилл ўз хатосини тўғрилади ва чиройли гол урди»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Сурхон"-"Навбаҳор" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Термизликлар устози ўз сўзини одатдагидек ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

— Яхши ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам сифатли ва томошабоп футбол кўрсатди. Биринчи бўлимда жуда яхши ўйин кўрсатдик. Иккинчи бўлимда рақиб ҳам ўз кучли томонларини намойиш этди. Вазиятлардан фойдаланиш бўйича камчиликларимиз бор. Жамоамиз мухлисларини ғалаба билан табриклайман.

— "Сурхон" нега 5 та турдан сўнг ўзининг ҳақиқий кучини кўрсатаяпти?
— Дастлабки турларда айрим етакчи футболчиларимиз таркибимизда йўқ эди, кеч қўшилишди. Айрим сабаблар шу билан ҳам боғлиқ. Шунингдек, мавсум стартида ҳар қандай жамоада ҳам адаптация оғир ўтиши мумкин. Таркибимизда ёш футболчилар, улар ўйиндан-ўйинга тажриба тўплаб, кучайиб боришади.

— "Сурхон" ҳақиқатдан ҳам биринчи бўлимда жуда яхши ўйнади. Гол бўлмаётгани учун иккинчи бўлимда "В" режани ишга солдингизми?
— Биринчи бўлимда кўп ҳужумлар ташкил этдик. Бироқ, вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда таркибда ротацияларни амалга оширдик. Ҳар икки жамоа ғалаба учун ўйнади. Пенальтидан гол ура олмаган футболчимиз ўйиндаги вазиятдан ҳисобни очди ва ғалаба голимизни урди.

"Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 05:51, 22.04.2025.
Ўқилди: 872 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11560]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [11098]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4886]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [4772]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [4377]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2305]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2273]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2237]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [2112]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [1900]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.