Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Шахмат. Афруза Ҳамдамова жаҳон тожи даъвогарлари турнирига чиқиш учун курашмоқда

Баҳо:
+ | -

Бешинчи жаҳон чемпионлигини қўлга киритганидан сўнг, хитойлик Жу Вэнжун 2024–25 йилги аёллар ўртасида жаҳон тожи учун даъвогарлар рейтингида пешқадамлик қилмоқда.

FIDE аёллар турнирларининг энг юқори ўринни эгаллаган иштирокчиси, агар у бошқа йўл билан саралашдан ўтмаган бўлса, 2026 йилги FIDE аёллар номзодлар турнирига йўлланма олади. Сериянинг саккизта саралаш турниридан учтаси аллақачон якунланган ва юқори ўринлар учун кураш қизғинлашмоқда.

Жу Вэнжун, амалдаги чемпион сифатида, мусобақада ўз устунлигини давом эттирмоқда. Жу 86,5 рейтинг очкосини тўплаб, турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. У 2024 йилги аёллар ўртасидаги блиц бўйича жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганидан сўнг 48 очко ва 2024 йилги аёллар ўртасидаги рапид бўйича жаҳон чемпионатида 2-7-ўринларни бўлишгани учун 38,5 очко жамғарди.

Жудан кейинги ўринда Ҳампи Конеру 84 очко билан иккинчи поғонада бормоқда. У барча очколарини Нью-Йоркда бўлиб ўтган 2024 йилги аёллар ўртасидаги рапид бўйича жаҳон чемпионатида ғалаба қозониши эвазига қўлга киритган.

Учинчи ўринда эса Жудан 20 очкодан кўпроқ ортда қолиб, Тан Жонг Йи жойлашган. Жу каби Тан ҳам ўтган йили Нью-Йоркда бўлиб ўтган рапид бўйича жаҳон чемпионатида 2-7-ўринларни бўлишди ва бу унга 38,5 балл келтирди. Собиқ жаҳон чемпиони Тан яқиндагина якунланган ва Жуга ютқазган (6,5 – 2,5) жаҳон чемпионати баҳсидан сўнг яна 25 балл қўшиб олди.

Кўп карра рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпиони ва 2018 йилги жаҳон чемпионати финалчиси Катерина Лагно ҳозирда 54,4 очко билан бешинчи ўринда бормоқда — 16 очко блиц бўйича учинчи ўрин ва 38,5 очко 2024 йилги рапид бўйича жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни бўлишгани учун.

Ундан кейинги ўринларда – 38,5 очко билан – собиқ жаҳон чемпиони Александра Костенюк, ҳиндистонлик Ҳарика Дронавали ва Ўзбекистоннинг 16 ёшли юлдузи Афруза Ҳамдамова бормоқда. Уларнинг барчаси ўтган йилнинг декабрь ойида Нью-Йоркда бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги рапид бўйича жаҳон чемпионатида очко тўплашган.

Ҳозирда 17 нафар шахматчи курашни давом эттирмоқда ва май ойида Австрияда Гран-при серияси якунига етар экан, турнир жадвали яна ўзгариши кутилмоқда.

Цикл май ойида аёллар Гран-при сериясининг якуни, сўнгра аёллар ўртасидаги жаҳон кубоги, аёллар ўртасидаги Grand-Swiss ва 2025 йилги рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатлари билан давом этади.

Очколар қандай ҳисобланади?

FIDE Кенгаши томонидан тасдиқланган расмий қоидаларга кўра, ҳар бир шахматчининг якуний натижаси цикл давомидаги энг яхши бешта турнир натижасининг йиғиндиси билан белгиланади.

Якуний рейтингда тенглик юзага келса, паст балл олинган турнир босқичма-босқич тай-брейк жараёнида чиқариб ташланади. Бошқа йўл билан саралашдан ўтмаган умумий жадвалдаги энг юқори ўринни эгаллаган шахматчи 2026 йилги FIDE аёллар номзодлар турнирига қимматли йўлланмани қўлга киритади.

2024–25 йилги серия қайси турнирларни ўз ичига олади

FIDE аёллар турнирлари 2025–2026 йилги мавсуми икки йиллик цикл давомида FIDE томонидан ташкил этиладиган энг нуфузли аёллар турнирларини бирлаштирган расмий рейтинг сериясидир.

У ҳам барқарор юқори даражадаги ўйинни рағбатлантириш, ҳам 2026 йилги FIDE аёллар номзодлар турнирига саралаш мезонларини белгилаш мақсадида хизмат қилади.

Ушбу серияга кирувчи ва шахматчиларга рейтинг очколарини тақдим этувчи саккизта асосий турнир мавжуд:

– 2024 йилги аёллар ўртасидаги рапид бўйича жаҳон чемпионати
– 2024 йилги аёллар ўртасидаги блиц бўйича жаҳон чемпионати
– 2025 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати матчи (фақат иккинчи ўрин соҳиби балл олади)
– 2024–25 йилги аёллар Гран-при серияси (якуний жадвалдан фойдаланилади)
– 2025 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон кубоги
– 2025 йилги аёллар ўртасидаги Grand-Swiss турнири
– 2025 йилги аёллар ўртасидаги рапид бўйича жаҳон чемпионати
– 2025 йилги аёллар ўртасидаги блиц бўйича жаҳон чемпионати.

Манба: fide.com
Киритилди: 15:09, 22.04.2025.
Ўқилди: 1354 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.