Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Президент Ўзбекистон хоккей терма жамоаси Жаҳон чемпионати IV дивизионида ғолиб бўлгани билан табриклади

Баҳо:
+ | -

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон хоккей терма жамоаси Жаҳон чемпионати IV дивизионида ғолиб бўлгани билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

“Президент Шавкат Мирзиёев спортчиларимизнинг ютуқларини алоҳида қизиқиш ва эътибор билан кузатиб боряптилар”, деб ёзди у.

Шерзод Асадов апрель ойида Ўзбекистоннинг спорт соҳасидаги муваффақиятлари футбол билангина чекланиб қолмаганини қайд этиб ўтди. Жумладан, хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам халқаро майдонда ажойиб натижа кўрсатди. Арманистонда ўтказилган жаҳон чемпионатида хоккейчилар ўз дивизионида ғолиб бўлиб, келгуси мавсумда учинчи дивизионда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бундан олдин, март ойида Таиландда бўлиб ўтган 18 ёшгача бўлган хоккейчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам терма жамоа ғалаба қозонган эди.

Саудия Арабистонида ўтказилган 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида юртдошларимиз 12 та — 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритиб, ўз тарихида биринчи марта умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

“Бу ютуқлар, энг аввало, йигит-қизларимизнинг тинимсиз меҳнати, юксак маҳорати, мустаҳкам иродаси ва матонати туфайлидир. Бунда спорт соҳасига қаратилаётган эътибор ва тизимли давлат сиёсатининг ҳам алоҳида ўрни борлигини таъкидлаш жоиз. Мамлакатимизда спорт инфратузилмаси сезиларли даражада яхшиланди, янги мактаблар очилмоқда, спортчиларнинг профессионал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратилмоқда”, дея қайд этди Шерзод Асадов.

Давлат раҳбари хоккейчи ва енгил атлетикачилар юксак зафарлари билан табриклаб, ота-оналари, устоз ва мураббийларига миннатдорлик билдирган.

Шавкат Мирзиёев бундан аввал футбол бўйича Осиё чемпиони бўлган U-17 Ўзбекистон миллий жамоасига табрик йўллаганди. Президент финалда тўққиз футболчи шиддатли кураш олиб боргани чинакам жасорат ва матонат намунаси бўлганини қайд этганди. Осиё чемпиони бўлган футболчилар “Келажак бунёдкори” медали билан, уларнинг мураббийси “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан мукофотланди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:18, 22.04.2025.
Ўқилди: 712 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик