"Реал Сосьедад"да тўп тепаётган Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Арсен Захарян жароҳат олганидан сўнг машғулотларни бошлаган.
Бу ҳақда испан клуби вакиллари хабар беришди.
"У юқори интенсив машқларни бажармоқда. Аммо у ҳали жамоа билан ишлашни бошламаган", - деди Сан-Себастьян клуби матбуот хизмати.
Маълумот учун, жорий мавсумда Захарян "Реал Сосьедад" учун тўртта баҳсда иштирок этди.













