Навоий шаҳридаги Ёшлар спорт мажмуаси ва ниҳоят Лига талаб қилган кўринишда таъмирдан чиқарилди. Эндиликда стадион Суперлига беллашувларини қабул қилиши мумкин.
"Қизилқум" Суперлига 8-турида "Навбаҳор" жамоасига қарши кураш олиб бориши лозим. Мазкур беллашув 4-май куни Ёшлар спорт мажмуасида ўтказилади.
Ишонамизки, якшанба кунига тўғри келаётган беллашув навоийлик футбол мухлислари учун ҳақиқий совға бўлади ва улар стадионни тўлдира олишади, дейилади лига хабарида.













