Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон - Машъал
22/04 20:15 Бухоро - Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

“Навбаҳор” ПФКга хорижлик мутахассис ташриф буюрди

Баҳо:
+ | -

Бугун “Навбаҳор” жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” стадионга нидерландиялик футбол мутахассиси Алекс Мос ва Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги лойиҳа менежери Рамин Гасановлар ташриф буюришди.

Таъкидлаш жоизки, Алекс Мос мураббий сифатида Ўзбекистон-U-18, U-19 ва U-20 терма жамоалари, шунингдек, мамлакатимизнинг “Чиғатой”, “Пахтакор”, Индонезиянинг “Борнео” клубларида фаолият юритган.

Мартабали меҳмонларни “Марказий” стадионда “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Отабек Саматов, Наманган вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи Акрам Дедабаев ҳамда вилоятимиз футболи мутасаддилари кутиб олишди ва уларга ҳамроҳлик қилишди.

Меҳмонлар клубимиз офиси, “Марказий” стадиони ҳамда захира майдони, “Навбаҳор” жамоаси қароргоҳи, жамоамизнинг кийим алмаштириш хоналарини кўздан кечирган ҳолда, клуб инфратузилмаси билан танишишди ва келажакда Европа клублари билан ҳамкорлик масалаларида фикр алмашишди.   

Бундан ташқари, мартабали меҳмонлар Наманган вилояти футбол академияси, вилоят футбол мактабларига ҳам сафар уюштиришди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:45, 23.04.2025.
Ўқилди: 849 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик