Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Гандбол: Жамоаларимиз Покистонда ўтаётган турнир пешқадами

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Бугун, 24 апрель куни Покистоннинг Файсалобод шаҳрида гандбол бўйича U-17 ва U-19 ёш тоифасидаги қизлар жамоалари ўртасида Халқаро гандбол федерацияси (IHF) кубогининг III Марказий Осиё босқичи навбатдаги баҳслари бўлиб ўтади.

Кеча ўтказилган иккинчи кунги мусобақаларда Ўзбекистон U-17 жамоаси қўшни Туркманистон U-17 жамоаси билан куч синашди.

Шиддатли кечган ўйинда гандболчиларимиз Туркманистон жамоасини 39:20 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалаба терма жамоамизни U-17 биринчилигида якка пешқадамга айлантирди.

Ҳамюртимиз Шалола Келдиёрова Ўзбекистон U-17 ва Туркманистон U-17 терма жамоалари учрашувининг энг яхши ўйинчиси бўлди.

Ўзбекистон U-19 ва Покистон U-19 қарама-қаршилигида вакилларимиз мезбонлардан устун эканини намойиш этди.

Ҳамюртларимиз мусобақа мезбонлари дарвозасига 55 марта тўп киритишга муваффақ бўлди. Покистонликлар 14 та тўп билан жавоб қайтара олди, холос.

Бугун халқаро турнирнинг учинчи куни Ўзбекистон U-17 терма жамоаси учун дам олиш куни сифатида белгиланган бўлса, ушбу ёш тоифасида Туркманистон-Қирғизистон, Покистон-Тожикистон жамоалари рўбарў келади.

Ўзбекистон U-19 жамоаси бугун туркманистонлик тенгдошларига қарши баҳс юритади.

Мусобақалар 26 апрелга қадар давом этади.

Манба: uza.uz
Киритилди: 16:16, 24.04.2025.
Ўқилди: 442 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.