Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария
14/07 23:59 Франция - Испания

Германия терма жамоасининг ёрдамчи мураббийи ёзда жамоани тарк этади

Баҳо:
+ | -

Ёзда Сандро Вагнер ўз илтимосига кўра Германия футбол иттифоқини тарк этади. Бош мураббий Юлиан Нагельсманн билан келишилган ҳолда, 37 ёшли мутахассис Миллатлар лигасининг финал тўртлигидан сўнг Германия терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси сифатидаги фаолиятини якунлайди.

"Германия терма жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаш мен учун катта шараф эди. Мен ҳар доим бундай имкониятдан миннатдорман ва буюк мураббийлар жамоаси билан биргаликда жуда кўп ютуқларга эришганимиздан фахрланаман. Хусусан, ўз уйимдаги Европа чемпионати мен учун унутилмас тажриба бўлиб қолади.

Аммо мен тез орада кейинги қадамни ташламоқчиман. Ҳеч кимга сир эмаски, менинг катта орзум бош мураббий бўлиш", - деди Вагнер.

Қўшимча қилиб ўтамиз, Вагнер 2023-йилнинг сентябридан бошлаб мураббий ёрдамчиси сифатида ишлаб келмоқда.

Киритилди: 14:51, 25.04.2025.
Ўқилди: 663 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо "Реал"даги илк машғулотга 11 нафар футболчини чақирди [3826]

Аргентина терма жамоаси Англияга қарши ярим финал олдидан ФИФАга мурожаат қилди [3819]

Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026да Роналдуга "бойкот" эълон қилгани учун танқид қилинди [3205]

3,5 миллиондан ортиқ киши Аргентина терма жамоасини мундиалдан четлатишни талаб қилган петицияни имзолади [2214]

«Реал»да сардорлик боғичи эгалари маълум бўлди [2195]

Моуриньо «Реал»нинг истиқболли футболчисига имконият беради [1731]

Винисиуснинг «Реал» билан янги шартнома бўйича талаблари маълум бўлди [1650]

Невилл Англия нима учун Аргентинани мағлуб этишини тушунтирди [1610]

«Манчестер Юнайтед» Гринвудни қайтариб олишдан воз кечди [1598]

Это’О: "Мбаппе барча даврларнинг энг буюк француз футболчиси сифатида тўлиқ тан олиниши учун яна нима қилиши керак?" [1595]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик