Кириш Регистрация
26/04 00:00 Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина 0-0 Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано 3-3 Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа 0-2 Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо 1-2 Эльче
26/04 21:00 Торино 2-2 Интер
26/04 21:30 Осасуна 2-1 Севилья
26/04 23:45 Милан 0-0 Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Сергей Фомин Шимкент турнири финалида!

Баҳо:
+ | -
Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида теннис бўйича ITF M15 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Сергей Фомин ҳам муваффақиятли одимлаяпти. Ҳамюртимиз бироз аввал якунига етган 1/2 финал учрашувида ортиқча қийинчиликсиз ғалабага эришди. У 92 дақиқа давом этган баҳсда польшалик Яша Шайрихни икки сетда ҳам бир хил ҳисобда мағлуб этди - 6/2, 6/2. 

Таққослаш учун, Шимкент турнирининг биринчи ракеткаси бўлган Фомин ҳозирда ATP рейтингида 461, мусобақада саккизинчи рақам остида сараланган Шайрих эса 884-ўринни эгаллаб турибди. Эртага Сергей Фомин Шимкент турнири бош соврини учун франциялик Шон Кюненга қарши кортга чиқади. Рейтингда 937-поғонада бораётган Кюнен кутилмаганда 1/2 финалда турнирнинг учинчи ракеткаси, украиналик Александр Брайнинга ҳеч қандай имконият қолдирмади - 6/1, 6/2.

Киритилди: 16:51, 26.04.2025.
Ўқилди: 460 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик