"Селтик" Шотландия чемпионига айланди.
“Оқ-яшиллар” шанба куни сафарда “Данди Юнайтед” устидан йирик 5:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Қизиғи шундаки, "Селтик"нинг чемпионлик ўйини бироз вақтга тўхтаб қолди. “Оқ-яшиллар” мухлислари чипталар нархидан норозилигини билдиришга қарор қилишди.
Бир пайт “Селтик” мухлислари майдонга мандаринлар отишни бошлашди. Тахминан уч дақиқа давом этган паузадан сўнг ўйин давом эттирилди.
"Селтик" мухлислари чипта учун 42 фунт тўлашга мажбур бўлганидан норози, деб ёзади Goal портали.
Маълумот учун, 42 фунт ўзбек сўмига ҳисоблаганда 722 минг атрофида бўлади.













