Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Фаркий Ҳусайн: «Кореядан гол ўтказиб юборсак, ғалабадан умидни узиш керак»

Баҳо:
+ | -

Эрон терма жамоасининг Корея ва Ўзбекистон билан рақобати хусусида терма жамоа собиқ бош мураббийи Фаркий Ҳусайн Fars News ахборот агентлигига интервью берди. Мураббий фикрларини қисқа ва аниқ қилиб тушунтиргани эътиборни тортади.

"Терма жамоа Ливанга қарши жуда яхши ўйин намойиш этди. Барчамиз келгуси ўйинда ҳам яхши натижага ва Жаҳон чемпионати йўлланмасига умид қиляпмиз. Футболчиларимизда имконият ўз қўлларида ва улар бор кучлари билан ўйнаяптилар. Терма жамоамиз имкониятларини Корея мураббийи ва бошқа мутахассислар тўғри баҳоламаётган кўринади.

Мен Ўзбекистон-Қатар ўйинини ҳам Кореяга қарши ўйинимиздан кам бўлмаган оптимистик руҳ билан томоша қиламан. Эрон терма жамоаси ўйини рақибга босим ўтказиш, кураш, югуриш ва аниқлик асосига қурилган. Яна шуниси ҳам муҳимки, ўйинчилар барча эътиборларини майдонга қаратишлари зарур. Олдимизга қўйилган ЖЧ йўлланмаси мақсади шуни тақозо этади, бошқа илож йўқ. Гарчи жамоа учун бу юқори босим юкласада. Агар Корея гол урадиган бўлса, унда бу жамоани энди мағлубиятга учратиб бўлмай қолади", дея фикр юритган эронлик мутахассис.

Фаркий Ҳусайн сўзининг давомида тарихни, жумладан Осиё ўйинларида Кореяни мағлубиятга учратишганини эслаб ўтди. Аммо ўшандан кейин 2002 йилги ЖЧда улар тўртинчи ўринни олишганини, Эрон эса саралашдан ўтолмаганини таъкидлади.

Мураббий келгуси учрашувда энг катта юк Карлос Кейрушга тушишини айтиб ўтди. Шунингдек, уни ЖЧга тўғридан-тўғри олиб чиқиши учун терма жамоага бош мураббий этиб тайинлашганини эслатди. "Плей-офф" орқали йўл эса анча мураккаб бўлишини таъкидлади. Шу ўринда Кейрушга маслаҳат берар экан, терманинг собиқ бош мураббийи жумладан шундай деди: "Кейрушга маслаҳатим, у ўйин пайти иложи борича ҳотиржамликни сақлаган ҳолда иш олиб бориши керак. Майдондаги ўйинчилар уни заҳира ўриндиғида ўзига ишонч билан ўтирганини кўришсин. У тажрибали мураббий ва албатта фақат гап билан иш битмаслигини яхши тушунади. Ўйин олдидан футболчилар олдида тушунмовчилик, ҳеч қандай саволлар бўлмаслиги, ҳаммаси ҳал қилинган бўлиши керак".

Манба: www.farsnews.com
Киритилди: 12:17, 15.06.2013.
Ўқилди: 5760 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [4148]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1640]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1557]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1523]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1391]

Хави АПЛда ўзига жамоа топди [1387]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1297]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1249]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1249]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1167]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.