Кириш Регистрация
13/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Райо Вальекано
13/09 00:00 Сандерленд 0-2 Арсенал
13/09 17:00 Сельта 1-1 Малага
13/09 18:00 Ковентри Сити 0-5 Брайтон
13/09 18:00 Лечче 3-2 Монца
13/09 19:15 Леванте 2-4 Барселона
13/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Манчестер Сити
13/09 21:00 Наполи 1-0 Болонья
13/09 21:30 Хетафе 1-1 Депортиво
13/09 23:45 Сассуоло 3-2 Ювентус
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико
14/09 18:45 Нефтчи 1-0 Ал-Қува ал-Жавия
14/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли - Трактор
14/09 21:00 Аш-Шамол - Ал-Иттиҳод
14/09 23:15 Ал-Аҳли (СА) - Пахтакор
14/09 23:15 Ал-Қодисия - Ал-Васл
14/09 23:15 Истиқлол - Ас-Садд
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен - Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака - Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс - Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури - Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан - Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа

Роман Папарига: «Абдуқодир Ҳусанов майдондаги ҳаракатлари билан ҳайратга солган эди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг "Қизилқум" клуби 25 ёшли ҳужумчиси Роман Папарига Sports.ua нашрига берган интервьюсида Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.

— Ҳусанов ҳақида нималарни эслай оласиз?  
— Ҳаётда жуда одобли, майдонда эса ҳақиқий профессионал. Мен уни юқори даражадаги футболчи, деб ҳисоблайман. Мен "Энергетик-БГУ"га келган пайтимда Ҳусанов аллақачон у ерда эди. Майдондаги ҳаракатлари билан мени ҳайратга солган эди. У ўша вақтдаёқ катта мақсадларга эга эди. Машғулотларда доимо 100% куч билан ҳаракат қиларди.

— Максим Шацкихнинг ўйинларини кўрганмисиз?  
— Унинг "Динамо"даги буюк фаолияти ҳақида фақат рақамлар орқали биламан. Чунки ўша пайтлар мен ҳали ёш эдим. Аммо у Киевнинг "Арсенал" клубида ўйнаганида, майдон ташқарисида унга тўп узатганимни эслайман.

Папарига Украинадаги фаолиятини ҳам эслаб ўтди:  

"Футболга мен Счастливое қишлоғидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби орқали келганман. Кейин 5 йил давомида "Мункач" клубининг ёшлар жамоасида ўйнадим. 2017 йили Венгриянинг "Кишварда" клубига ўтганман".  

Кейинчалик Украинага қайтиб, Раховнинг "Карпати" жамоасида ўйнаган. 2019 йилнинг ёзида Словакиянинг "Римавска-Собота" клубида тўп сурган ва 2020 йил март ойигача у ерда ўйнаган. Кейин коронавирус пандемияси бошланган.

Пандемия туфайли у Словакияга қайта олмаган. "Ўша пайтда фаолиятимни тугатиш ҳақида ўйлаб ҳам қолгандим. Аммо бир куни жиянимни "Мункач" футбол мактабига олиб борганимда, клуб директори билан учрашиб қолдим. У клуб олдига катта мақсадлар қўйилганини айтди. Шунда менда янги куч пайдо бўлди ва собиқ жамоамга қайтиб, фаолиятимни давом эттиришга қарор қилдим", — деди Папарига.

Абдуқодир Ҳусанов ва Максим Шацкихга келсак, ҳозир Абдуқодир Англиянинг "Манчестер Сити" клубида тўп сурмоқда, Максим Александрович эса — Украина Премьер-лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар — Ўзбекистоннинг "Пахтакор" клубида мураббийлик қилмоқда.

Манба: sport.ua
Киритилди: 10:24, 28.04.2025.
Ўқилди: 4061 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик