Кириш Регистрация

Ираола ҳакамнинг қароридан норози

Баҳо:
+ | -

Андони Ираоланинг айтишича, "Борнмут" Эванилсоннинг четлатилиши бўйича апелляция беради.

АПЛнинг 34-турида “Борнмут” “Манчестер Юнайтед” билан дуранг ўйнади (1:1). 70-дақиқада Эванилсон Нуссаир Мазрауига зарба бергани учун майдондан четлатилди - ҳакам Питер Бенкс дастлаб форвардга сариқ карточка кўрсатди, бироқ видеотакрорни кўриб чиқиб, уни тўғридан-тўғри қизил карточкага алмаштирди.

"Футбол ўйнаган одам тушунади. У сирпаниб кетди. У рақибни атайлаб тепмади, аммо бунинг оқибати қизил карточкага лойиқ кўрилди ва менимча, қарор адолатсиз бўлди. У яна учта ўйинни ўтказиб юборади. Биз учун оқибати катта йўқотиш бўлди.

Албатта, биз шикоят қиламиз", - деди “Борнмут” бош мураббийи.

Киритилди: 16:00, 28.04.2025.
Ўқилди: 648 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.