"Челси"дан "Ноттингем Форест"га ўтган инглиз вингери Каллум Хадсон-Одои ўз жамоаси тизимининг асосий фигурасига айланди, деб хабар беради Fichajes.
Ҳозир унга "Рома", "Наполи" ва Англиянинг бир қанча клублари қизиқиш билдирмоқда. Италияликлар ўзларининг ўйин сифатини оширишга интилишмоқда ва инглиз футболчисини Европанинг топ-лигаларида катта салоҳият ва тажрибага эга футболчи билан шартнома имзолаш имконияти сифатида кўришмоқда.
"Ўрмончилар" Хадсон-Одоига бўлган қизиқишга тезда жавоб беришга мажбур, шу боис клуб футболчининг вакиллари билан шартномасини 2026 йилнинг ёзига қадар узайтириш бўйича музокараларни бошлади.
Жорий мавсумда вингер "Форест" сафида барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.













