Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Ўзбекистон кубоги. «Навбаҳор» – «Оқ-тепа» (превью)

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи, 2-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” сафарда “Оқ-тепа” (Тошкент) меҳмони бўлади.

“Оқ-тепа” 2000 йили Ғанишер Шоғуломов томонидан ташкил этилган.

2000-2005 йиллари жамоа Рустам Ҳамдамов мураббийлигида Ўзбекистон чемпионати 2-лигасида иштирок этиб, 2005 йилда биринчи лигага ўтиш турнирида ғолиб чиқиб, Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритди.

2006-2008 йилларда Биринчи лигада қатнашган “Оқ-тепа” 2009 йилда айрим сабабларга кўра, ушбу лигада иштирок этолмади.

Жамоа 2010 йилдан яна Биринчи лигага қайтди. Шундан сўнг, мунтазам равишда мазкур лигада иштирок этган тошкентликлар 2019-2021 йилларда Про-лига мусобақаларида ҳам иштирок этишди.

“Оқ-тепа”да Фурқат Эсонбоев, Элдор Сакаев, Низом Нортожиев, Александр Мочинов, Александр Ежов, Воҳид Холбоев, Александр Токов ва Равшан Бозоров сингари мураббийлар фаолият юритишган.

Жамоада Элдор Магдеев, Собир Усмонхўжаев, Асилбек Омонов ҳамда Нодир Тешабоев каби Суперлига “ҳавоси”дан баҳра олган футболчилар ўйнашган.

Жорий мавсумда Биринчи лиганинг “Марказ” минтақасида иштирок этаётган  “Оқ-тепа”ни айни пайтда яқин ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бири Сервер Жепаров бошқармоқда. Жамоа айни пайтгача 3 та ўйин ўтказиб (“Чиғатой”, 1:2, “Жиззах ФА”, 5:0, “Сирдарё ФА”, 1:1), 1 тадан ғалаба, дуранг ҳамда мағлубият қайд этган ҳолда, 4 очко тўплаб, турнир жадвалининг 4-поғонасини эгаллаб турибди.

“Навбаҳор” ва “Оқ-тепа” жамоалари Ўзбекистон кубоги баҳсларида 2 марта бир-бирларига рўбарў келишган.

2020 йили 1/8 финал доирасидаги баҳсда “лочинлар” Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида тошкентликларни Азимжон Аҳмедов ҳамда Азизбек Турғунбоевнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритишган бўлса, 2021 йили Наманганда бўлиб ўтган гуруҳ босқичи доирасидан ўрин олган ўйинда Эҳсони Паншанбе, Забиҳилло Ўринбоев ва Аббосжон Ғуломовнинг голлари эвазига йирик -3:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Оқ-тепа”  учрашуви 30 апрель куни Тошкент шаҳридаги “Оқ-тепа” стадионида соат 17:00 да старт олади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:26, 29.04.2025.
Ўқилди: 826 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [5958]

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [5932]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [5212]

Камавингага кутилмаган харидор чиқди [4751]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [3626]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3419]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3136]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [2900]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2856]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2104]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик