Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Микель Артета «Арсенал»нинг «ПСЖ»га қарши учрашувидаги мағлубият ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+1 | -

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси бош мураббийи Микель Артета 2024/2025 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси ярим финал босқичининг илк учрашувида «ПСЖ»га қарши ўйиндаги асосий вазиятлар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Ушбу беллашувда «канонирлар» ўз майдонида 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишди.

«Биз ушбу учрашувга жуда кўп куч сарфладик. Ўйин бошида, дастлабки 10–15 дақиқа ичида, ритмни топиш ва керакли назоратни ўрнатишда қийналдик. Муҳим вазиятларда тўпни тортиб олишда муваффақиятсиз ҳаракат қилдик, бу эса жамоамиз учун қийинчиликлар яратди. Шунга қарамай, гол урилган ўша эпизоддан ташқари, жиддий вазиятлар бўлмади. Бу мусобақа даражаси шундай. Ушбу вазиятдан кейин, менимча, биз анча ишончли ўйнай бошладик. Фақатгина дуранг натижани қайд этишнинг иложи бўлмагани хафалик туғдиради.

Бугун икки кучли жамоа ўйинига гувоҳ бўлдим. Барча нарса майда деталларга боғлиқ бўлди: рақибларимиз ҳужумда анча самарали ҳаракат қилишди, уларнинг дарвозабони [Доннарумма] эса ажойиб ўйин намойиш этди», — деди Артета.

Эслатиб ўтамиз, жавоб ўйини Франция пойтахти Парижда 7 май куни бўлиб ўтади.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:54, 30.04.2025.
Ўқилди: 3348 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.