Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Февзи Давлетов: «Пахтакор»га қарши жанговор таркиб майдонга тушади»

Баҳо:
+ | -

"Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов Ўзбекистон кубогининг 2-тури доирасида бўлиб ўтган "Динамо"га қарши ўйин (0:1) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Гол ўтказилган пайтда ҳимоя иш бермади. Шу голдан кейин жамоа ўзини тўплаб олди ва ўйини яхшиланиб борди. Менимча, биз ўйин жиҳатдан рақибдан устун эдик. Аммо яна гол йўқ ва гол уришда муаммо бор. Ё тўп дарвоза томон аниқ бормайди, ёки рақиб дарвозабони жамоасини қутқаради. Биз кўплаб ҳужумлар яратамиз, лекин гол ура олмаймиз.

— Сизнингча, нега ўтган ўйинда ҳимоячилар дарвозамизни дахлсиз сақлаган бўлса-да, бу сафар улар алмаштирилди?

— Биз таркибда ротация қилдик, чунки олдимизда “Пахтакор”га қарши оғир ўйин кутилмоқда. Мураббийлар штаби билан маслаҳатлашиб, айнан шу таркибни танладик. Менимча, голга олиб келган икки хатолик марказий ҳимоячилар жуфтлигининг ҳали тўлиқ ўйин ичида келишиб ишламаслигидан содир бўлди. Олдинги ўйинларда ҳимоя анча мувофазанатлашган эди. Ва, албатта, Нодирхон Неъматхоновнинг йўқлиги биз учун катта йўқотиш бўлди. Ушбу ўйинга айнан уни тайёрлаётгандик, аммо у шамоллаб қолди. Бу ўйинни унутишимиз керак, энди “Пахтакор”га тайёргарлик кўриш вақти келди.

— Ташқаридан қараганда, ҳужумда ўзаро тушуниш етарли эмасдек туюлади. Машғулотларда бу йўналишда иш олиб боряпсизми?

— Албатта иш олиб боряпмиз. Аммо футболчилар рақиб босими ва трибуналар қаршисида ҳам ўз имкониятларидан фойдаланишни билишлари керак.

— Футболчилар ҳаракатларида кўп ҳужумкор ўйин кўрдик. Ва футболчилар ротацияси ўзини оқлади. Тушунарли, кўплаб футболчиларга “Пахтакор”га қарши ўйин олдидан дам берилди. Аммо кейинги ўйинларда ҳам ротация бўладими?

— “Пахтакор”га қарши жанговор таркиб ўйнайди. Бугунги ўйинда қатнашмаган футболчиларнинг кўпчилиги ўтган “Машъал”га қарши ўйинда катта куч сарфлади. Биласиз, “Динамо” бугунги ўйинга анча тайёр ҳолатда келди, чунки уларда тайёргарликка кўпроқ вақт бўлди. Биз онгли равишда ротацияга бордик.

— Бугун кўплаб мухлислар ва журналистлар Достонбек Турсуновни Андрес Иньеста билан қиёслашди. Сизнингча, у ўз ўйинини янада такомиллаштириш имкониятига эга бўладими?

— Ҳар бир футболчи ўз ўйинини яхшилаши мумкин. Достон Турсунов ҳам шулар жумласидандир.

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 09:20, 30.04.2025.
Ўқилди: 1552 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.