"ПСЖ"нинг грузиялик вингери Хвича Кварацхелия Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалида Лондоннинг "Арсенал" клубига қарши сафар ўйинидан кейин пост қолдирди. Франция жамоаси "Эмирейтс"да минимал ҳисобдаги ғалабани тантана қилди - 1:0.
"Ҳар бир қадам олдинга силжиш имконини беради," - дейилади вингернинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган учрашувда Кварацхелия Усмон Дембеленинг голига ассистентлик қилди.













