Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

FIDE рейтинги: Нодирбек Абдусатторов ўз ўрнида, Жавоҳир Синдоров яна пастлади

Баҳо:
+ | -

Жаҳон шахмат федерацияси апрель ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.

Янгиланган рейтингда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов 6-поғонада қолди, аммо унинг очколари 1,9 баллга камайди (6-ўрин. 2771.1 очко).

Жавоҳир Синдоров апрель ойида рейтинг учун 0,1 очко қўлга киритишни уддалаган, лекин  ўзбекистонлик гроссмейстер бир поғона пастлаб, 30-ўриндан 31-ўринга тушди. Ҳозирда Жавоҳир ҳисобида 2706,1 балл бор.  Таъкидлаш керакки, Синдоров ўтган ойда ҳам бир поғона пастлаган эди.

Тажрибали шахматчи Рустам Қосимжонов (2675) ҳам мазкур рейтингнинг кучлилар қаторидан жой олган. У апрель ойида 2 поғона пастлаб, 48-ўринни эгаллаган.

Март ойида Ўзбекистоннинг энг кучли 4-шахматчисига айланган Нодирбек Якуббоев (2665) апрель ойида ҳам ўз мавқеини сақлаб қолди. Шунингдек, у рейтингда ҳам 1 поғона кўтарилишга эришди. Якуббоев айни пайтда FIDE рейтингида 60-поғонани эгаллаб турибди.

Шамсиддин Воҳидов апрель ойи рейтингида ҳам пастлади. Биласиз, ўзбекистонлик гроссмейстер ўтган ой 30 поғона пастлаб, 80-ўринга тушиб кетган эди. Воҳидов янгиланган рейтингда 86-ўринга тушди. Унинг ҳисобидаги очколар сони 2641 ни ташкил қилади.

Ёшлар ўртасидаги рейтингда Жавоҳир Синдоров кучли учликда қолди — 2706,1.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:19, 01.05.2025.
Ўқилди: 4646 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик