Римнинг "Рома" клуби бош мураббийи Клаудио Раньери жамоа ҳужумчиси Артём Довбик ҳақида фикр билдирди.
“Довбик? Мен ҳали ҳам унга ишонаман. У катта ўсиш қилди ва асло ёмон трансфер эмас. У Ла Лиганинг тўпурари ва бизга кўп муҳим очколарни олиб келди. Унда янада ривожланиш учун барча имкониятлар бор", - деди 73 ёшли италиялик мутахассис.













