Испания терма жамоаси устози Висенте Дель Боске конфедерациялар кубоги доирасидаги Уругвай билан ўйинга ҳали дарозабон танламаганини таъкидлаб ўтди.
«Охирги дақиқаларгача кутишга тўғри келади, лекин мен таркибнинг асосий қисмини аниқлаб бўлдим.
Биздаги ҳар уччала дарвозабон жуда кучли. Улар ўз клубларида буни кўрсатишган. Бу эса уларга жуда катта масулият юклайдиган жамоа.
Охирги вақтларда Икернинг фаолиятида мураккаб жараёнлар кечди. Уругвайга қарши майдонга тушса, у ўзини йўқотиб қўяди деб ўйламайман. У охирги йилларда ўзининг вазифасини жуда ажойиб тарзда уддалаб келмоқда.
Икер ҳозирда ўзи учун ғайритаббий ҳолатда. Бу унга осон бўлмагани аниқ»,- дейди мураббий.