Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Рафиньянинг “Барселона”даги келажаги аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

“Барселона” спорт директори Деку каталонияликлар футболчиси Рафинья Диаснинг вакили билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Испаниянинг Marca нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, учрашув 28 ёшли бразилиялик футболчининг шартномасини узайтириш масаласига оид дастлабки музокаралар сифатида ташкил этилган. Ҳозирча томонлар ҳали аниқ қарорга келмаган ва музокаралар дастлабки босқичда эканлиги хабар қилинган.

Аввалроқ футболчи фаолиятини Саудия Про Лигаси жамоасида давом эттириши ҳақида хабарлар тарқалганди. Маълумотларга кўра, “кўк-анорранглилар” раҳбарияти бразилиялик вингерни бошқа клубга қўйиб юборишни истамаяпти. Шу боис у билан узоқ муддатли янги битим имзолашни мақсад қилган.

Рафинья 2022 йил ёзида “Лидс” клубидан “Барселона”га 55 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Жорий мавсумда Рафинья 51 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 30 та гол ва 22 та голли узатма ёздириб қўйган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:34, 04.05.2025.
Ўқилди: 5000 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди [5730]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради [5382]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [3937]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [3780]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3088]

«Барселона» ва «Интер» ўртасида йирик трансфер алмашинуви бўлиши мумкин [2198]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2020]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [1995]

Ўзбекистон — Нидерландия учрашуви харажатлари қандай қопланади? ЎФА расмий баёнот берди [1944]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [1890]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик