"Барселона" сешанба оқшомида Чемпионлар лигаси ярим финалида "Интер"га қарши муҳим ўйинни ўтказади.
Sport нашри хабарига кўра, каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ушбу ўйинда ҳимоянинг чап қанотида жароҳатланган Алехандро Бальденинг ўрнига Жерар Мартиндан фойдаланмоқчи.
23 ёшли футболчи жорий мавсумда жами 37 та ўйинда 1 та гол уриб, 4 та ассист берди.













