Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Ла Лига клуби ўз инвентарларини ўғирлатиб юборгани сабабли бугунги машғулотларни бекор қилди

Баҳо:
+ | -

"Райо Вальекано" инвентарлар ўғирлангани сабабли машғулотларни бекор қилди.

Жума куни Мадрид клуби Ла Лига доирасида "Хетафе"ни мағлуб этди (1:0) ва бир неча кунлик дам олди.

Жамоа душанба куни эрталаб машғулот базасида йиғилиши керак эди.

Бироқ, AS нашрининг хабар беришича, белгиланган вақтда ҳеч ким майдонга тушмаган. Маълум бўлишича, машғулотларнинг бекор қилинишига дам олиш кунлари содир бўлган турли жиҳозлар – бутса, қўлқоп ва ҳоказоларнинг ўғирланиши сабаб бўлган.

Қайд этилишича, бу биринчи бундай ҳолат эмас. Футболчилар клуб президенти Раул Мартин Пресага мурожаат қилиб, муаммога ечим топишни сўрашган.

Киритилди: 21:44, 05.05.2025.
Ўқилди: 480 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.