Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Рафинья - Хави билан муносабатлари ҳақида: "Ишончни ҳис қилмадим"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" вингери Рафинья Диас жамоанинг собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес билан ишлашда юзага келган муаммоларни ёдга олди.

Испаниялик мураббий ўтган мавсум якунлангач, лавозимини тарк этди ва унинг ўрнини Ханс-Дитер Флик эгаллади.

"Мен Хави ва унинг мураббийлар штаби менга етарли даражада ишонмаётганини ҳис қилдим. Баъзида майдонда ҳамма нарсани қилдим, лекин барибир 60-дақиқада алмаштирилдим. Вазиятни тўғрилашга ҳаракат қилдим, Хави билан гаплашдим, аммо вазият ўша-ўша эди - унинг ўз фикрлаш тарзи бор эди.

Машҳур бир видео бор, унда мен захирага олинганимдан жаҳл билан, ўриндиққа мушт туширганман. Менимча, бу "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда бўлганди, у ерда мен жуда яхши ўйнадим, гол урдим ва голли узатмани амалга оширдим. Ўзимни жуда яхши ҳис қилдим, ҳаммасини уддалай олдим, аммо 2:2 ҳисобида айнан мени Хави биринчи бўлиб алмаштиришга қарор қилди. Мен бунга ишонгим келмасди," - дея Рафиньянинг сўзларини келтиради журналист Рашад Раҳмон.

Киритилди: 05:18, 06.05.2025.
Ўқилди: 715 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик