Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Александр Хомяков: «Андижон»дек клубни бошқариш мен учун ҳақиқий шараф бўлди»

Баҳо:
+ | -

Куни кеча «Андижон» жамоаси бош мураббийлигидан кетган мутахассис Александр Хомяков клуб матбуот хизматига қуйидагиларни маълум қилди:

“Андижонга чин кўнгилимдан омад ва муваффақият тилаб қоламан! Умид қиламанки, Андижонда бундан кейин ҳам футбол ривожланишда, клубни эса нафақат мамлакатда, балки халқаро ареналарда ҳам таний бошлашлари давом этади.

Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат айтмоқчиман!!! Айниқса, Ўзбекистон Кубоги финалида бирга бошдан ўтказган ҳис-ҳаяжонларни умрбод эсимдан чиқара олмайман.  Ўша муваффақият сизларнинг кўмагингиз орқали амалга ошди, дея ҳеч иккиланмай айтмоқчиман. Барчангизга раҳмат!  Сизлар дунёдаги энг зўр фанатсизлар!

Шак-шубҳасиз, бутун мураббийлар штаби, тиббий ходимлар, маъмурлар, матбуот хизмати вакиллари, U-21 ҳамда U-19 мураббийлари, академия мураббийлари, майдонни парваришлаб келаётган ходимлар, ошпазлар, барча ишчиларга ва умуман ўтган вақт мобайнида мени қўллаб-қувватлаб келган ҳамма инсонларга миннатдорчилик билдириб қоламан. Майдондаги натижаларга ҳамма бирдек дахлдор бўлди, деб баралла айта оламан. Футболчиларга раҳмат.

Уларнинг ҳар бирини қадрлайман ва фурсатдан фойдаланган ҳолда иш жараёнида кимларгадир қаттиқ теккан, дилини оғритган бўлсам, узр сўрайман. Барча ҳаракатлар майдонда яхши натижаларга эришиш учун қаратилганди. Кейинги ўйинларда клубга омад тилаб қоламан.

Дарҳақиқат, Андижон вилояти раҳбарияти, «Узавтосаноат» АЖ директорлар кенгашига менга билдирилган ишончи учун алоҳида миннатдорчилик билдириб қоламан. «Андижон»дек клубни бошқариш мен учун ҳақиқий шараф бўлди. Омон бўлинглар!”, — деди Хомяков клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

"Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Александр Андреtвич, жамоага 2022 йилнинг 15 декабрь куни расман бош мураббий этиб тайинланди ва шу кунга қадар чемпионат ва Ўзбекистон Кубоги баҳсларида ҳаммаси бўлиб 72 та ўйинда жамоани бошқарди. Шундан 26 ғалаба, 21 дуранг ва 25 мағлубият қайд этилди. Унинг бошчилигида тўплар нисбатидаги кўрсаткич бўйича 95 та гол урилган ва 85 та тўп ўтказиб юборилган.

Хомяков бош мураббийлигида «Андижон» клуби ўз тарихида илк бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. 2023 йилда Суперлигада йилнинг рамзий жамоасида энг яхши мураббий дея эътироф этилди.

Александр Андреевичга жамоамизда олиб борган салкам 2,5 йиллик фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз ва унинг кейинги ишларига омад тилаб қоламиз. Ҳаммаси учун раҳмат, Александр Андреевич!", — дейилади "Андижон" клуби матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 17:15, 06.05.2025.
Ўқилди: 1725 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6467]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3036]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3010]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2127]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1965]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1897]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1769]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1583]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1551]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1536]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик