Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

Капелло “Интер”га “Барселона”га қарши тактик маслаҳат берди

Баҳо:
+ | -

Бугун “Интер” ва “Барселона” ўртасида Чемпионлар Лигаси ярим финалининг жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Биринчи ўйин 3:3 ҳисоби билан якунланганди. Афсонавий мураббий Фабио Капелло “Интер” рақибни қандай зарарсизлантириши мумкинлигини айтди.

“Жароҳатларга қарамасдан, менимча, Индзаги ярим ҳимоядан, айниқса, Чалханўғлидан кўпроқ нарса талаб қилиши керак. Менга турк футболчиси рақиб босими остида энг кўп қийналгандек туюлди. У, Барелла ва Мхитарян тезкор ва жасур ўйин намойиш этиши лозим, акс ҳолда тўп доимо яхши тайёргарликка эга каталонияликларга қайтиб туради.

Ламин Ямални ҳам эслаб ўтиш керак. У “Сан-Сиро”да илк марта тўп тепади, лекин ундан қўрқишни кутманг. У заиф болага ўхшамайди. Аксинча, Европа чемпионати, Чемпионлар Лигаси ва “Реал”га қарши ўйинларда у қай даражада чемпионга хос хислатларга эга эканини кўрсатган — ўйин қанчалик муҳим бўлса, у шунчалик яхши ўйнайди.

Шунинг учун умид қиламанки, агар ўйин тенг кечса, “Интер” “Бавария”га қарши охирги 20 дақиқада қилганидек, тўлиқ ҳимояга ўтмайди. Ламинга қарши бундай ёндашув ўзини ҳалокатга олиб бориши мумкин”, — деди “Ювентус” ва “Милан”нинг собиқ мураббийи.

Киритилди: 17:38, 06.05.2025.
Ўқилди: 1324 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.