Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

«Локомотив» ва «Металлург» ўртоқлик учрашуви ўтказишди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2014 саралаш ўйинларидаги иштироки муносабати билан Олий лига ўйинларида юзага келган кичик танаффусдан барча клублар унумли фойдаланишга ҳаракат қилишяпти.

Жумладан, ўз олдига юксак мақсадлар қўйган Тошкентнинг «Локомотив» клуби ҳам танаффусни мароқли ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Темирйўлчилар машғулотларга зўр бериш баробарида назорат-синов учрашувлари орқали жамоа ўйин амалиётини йўқотмасликка ҳам интилмоқда. Шу мақсадда 15 июнь куни Тошкент вилояти «Дўстлик» стадионида «Металлург» жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ташкил этилди. «Локомотив»нинг бир қатор футболчилари миллий, айрим футболчилари эса ёшлар терма жамоаси йиғинларига жалб этилгани боис Ҳаким Фузайлов бу ўйинда заҳира футболчиларини кўздан кечиришни лозим топди.


Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан пойтахт жамоаси ташаббусни ўз қўлига олган ҳолда рақибни ҳимояланишга мажбур қила бошлади. Бироқ, бу услуб бекободликлар учун айни муддао саналади. Зеро, Рустам Мирсодиқов шогирдлари тезкор қарши ҳужумлардан самарали фойдаланиб, қимматли очколарни қўлга киритишнинг яхшигина ҳадисини олган. Бу сафар ҳам шундай бўлди. «Локомотив» футболчилари ҳужумга зўр бериш натижасида ҳимояни унутиб қўйишди ва бунинг учун Шахзод Нурматов уларни муносиб жазолади. Ўйиннинг биринчи бўлими «Металлург» фойдасига ҳал бўлиши мумкин эди, агар сўнгги дақиқаларда тажрибали Акмал Холматов стандарт вазиятдан самарали фойдаланмаганида. Унинг жаримадан йўллаган зарбасини Суҳроб Султонов қайтаришга ожиз қолди – 1:1.

Танаффусдан кейин темирйўлчилар сафида майдонга бир қатор ёшлар туширилди. Бу ҳол ўйин картинасига жиддий таъсир кўрсатмаган бўлса-да, аммо ёшларда тажриба камлиги барибир сезилиб қолди. Оқибатда «Локомотив» ҳимоячиларининг хатосидан унумли фойдаланган Руслан Вагапов 53-дақиқада яна жамоасини олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг темирйўлчилар ҳужумкорликни кўчайтиришди. Биргина Дониёр Усмоновда ҳисобни тенглаштириш учун 2-3та жуда қулай вазият юзага келди. Аммо, бир сафар у дарвозабонни алдаб ўтолмаган бўлса, кейингисида тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Хуллас, кўплаб қулай вазиятлардан на Нагаев, на Усмонов, на Ҳасановлар фойдалана олишмади. Ниҳоят ўйин охирларида яна «Локомотив»га омад кулиб боқди. Ҳимоячилар таъқибидан қочиб кетган Иван Нагаев дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни тенглаштирди. Ўйин шу ҳисобда якунига етди ва темирйўлчилар 11-тур доирасида «Гулистон»га қарши кечадиган ўйин олдидан ўз имкониятларини яна бир бора кўздан кечириб олишди.

«Локомотив» – «Металлург» – 2:2 (1:1). «Дўстлик» стадиони
Голлар: Акмал Холматов (44), Иван Нагаев (90) – Шахзод Нурматов (27), Руслан Вагапов (53).

«Локомотив»: Павел Бугало (Темур Ғаниев), Шерзод Шарипов(Рустам Аъзамов), Дилшод Жабборов, Салим Мустафоев, Дилшод Рахматуллаев (Аббос Пўлатов), Акмал Холматов (Икром Алибоев), Зайниддин Тожиев (Дониёр Усмонов), Жасур Ҳасанов, Виктор Карпенко (Қувондиқ Рўзиев), Иван Нагаев, Садриддин Абдуллаев (Павел Смоляченко).

«Металлург»: Суҳроб Султонов, Даврон Каримқулов(Жасур Аҳмедов), Ҳикмат Ҳошимов, Саидкомил Акбаров, Александр Ковалев (Никита Свиридов), Дониёр Одилов (Миртўра Акбаров), Умид Тожимов, Шахзодбек Нурматов (Алишер Зиёвуддинов), Руслан Вагапов, Мирғиёс Сулаймонов, Жасур Бобоев (Одил Исабоев).

Ҳакам: В.Серазетдинов

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 03:00, 17.06.2013.
Ўқилди: 3251 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.