Кириш Регистрация

Соузанинг жамоаси чемпион бўлди

Баҳо:
+ | -

Португалиялик мутахассис Паулу Соуза БААда ўзини ажойиб ҳис қилмоқда, унинг клуби “Шабаб Ал-Аҳли” турнир якунланишига уч тур қолганида чемпион бўлди.

Асосий рақиби – “Ал-Шаржа”нинг “Ал-Ваҳда”га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиши “Шабаб Ал-Аҳли”ни чемпион қилди.

Соузанинг клуби мавсум давомида фақат битта мағлубият аламини тотиб кўрди. Бу клубнинг тўққизинчи чемпионлиги ва улар ҳозирда Бирлашган Араб Амирликларида чемпионатда 14 марта ғалаба қозонган "Ал-Айн"дан кейин иккинчи энг кўп совриндор жамоа бўлиб турибди.

Киритилди: 16:02, 07.05.2025.
Ўқилди: 661 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.