"Арсенал" кетма-кет 4-марта кубок мусобақалари ярим финалида қолиб кетди.
Микель Артета жамоаси Чемпионлар Лигаси ярим финал жавоб баҳсида парижликларга мағлуб бўлди (1:2). Дастлабки ўйинда лондонликлар 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишганди.
Аввалроқ, "Арсенал" 2020/21 йилги мавсумда Европа Лигаси ярим финалида, 2021/22 ва 2024/25 йилги мавсумларда Англия Лига кубогида мағлуб бўлганди.
Бу клубнинг мусобақанинг ушбу босқичидаги энг узун мағлубият сериясидир.













