Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

ЎзПФЛ Бухоро футбол академияси майдони юзасидан ўз хавотирини билдирди

Баҳо:
+ | -

2025 йилги мавсумда «Бухоро» футбол клуби Суперлига доирасидаги уй учрашувларини Тошкент шаҳрида ёки рақиб жамоа майдонида ўтказишга мажбур бўлмоқда.

Аввалроқ «Бухоро»нинг уй учрашувлари учун Бухоро футбол академияси майдонини тайёр ҳолатга келтириш режалаштирилганди. Бироқ майдоннинг ёритиш тизими ҳозирга қадар Лига талаб қилган кўринишга келтирилгани йўқ. Шундан келиб чиқиб, клуб фақатгина Ўзбекистон кубоги доирасидаги уй учрашувларинигина мана шу майдонда қабул қила олмоқда.

Эндиликда футбол майдони ҳолати юзасидан ҳам хавотирлар мавжуд. 2022 йилги Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви Бухоро шаҳрида ўтказилган бўлиб, унинг арафасида Лига раҳбарияти вилоят футболи учун масъул шахслар билан учрашув ўтказган ҳамда майдон масаласида фикр алмашганди. Қўшимчасига, стадион ва майдонни расмий учрашувларга қай тартибда тайёрлаш кераклиги тўлиқ кўрсатиб берилган, парвариш учун маҳаллий мутахассисларни ўқитиш мавзуси ҳам кун тартибидан жой олган.  

Шунга қарамай, ўтган давр давомида Бухородаги футбол майдонларини парвариш қилиш учун на маҳаллий мутахассис тайёрланди ва на бошқа мутахассислар билан ишлаш амалиёти йўлга қўйилди. Шунингдек, стадион парвариши учун Лига талаб қилган бирорта техника сотиб олинмади. Айни вақтда майдон майсаси учун зарур бўлган озуқа ҳам мавжуд эмаслиги, майдон парвариши етарли даражада амалга оширилмаётганидан келиб чиқиб, футбол академияси майдонининг ҳолати ҳам кундан-кунга ёмонлашиб бормоқда.

Жазирама кунлар яқинлашиб келаётгани, бу вақтда майдон ҳолатини ушлаб туриш янада мураккаб кўриниш олишидан келиб чиқиб, Лига футбол майдонига эътиборни профессионал даражага олиб чиқишни тавсия қилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 09:04, 08.05.2025.
Ўқилди: 1578 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.