Кириш Регистрация

Ўзбекистон ва Индонезия футзал масъуллари ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

Баҳо:
+ | -

Кеча Осиё кубоги мусобақаси муносабати билан Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон ҳамда Индонезия делегация раҳбарларининг икки мамлакат ўртасида футзал турини янада ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш омиллари юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилиш масалаларига бағишланган учрашуви бўлиб ўтди.

Индонезия футзал федерацияси раиси Мичаэл Цианипар қитъада футзали ривожланган мамлакатлар миллий терма жамоалари ўртасида халқаро турнир ташкил этиш масаласи кўриб чиқилаётганлигини қайд этиб ўтди. Турнирга аллақачон Таиланд, Япония сингари миллий терма жамоалар таклиф этилганлигини маълум қилди ва ўз навбатида Осиёнинг этакчи жамоаларидан бири Ўзбекистон миллий терма жамоасини ҳам Жакартада ўтадиган мусобақада кўришдан бахтиёр бўлишини таъкидлади.

Жаноб Мичаэл Цианипар шунингдек, қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири – Осиё чемпионлари кубоги мусобақасига муқобил турнир ўтказиш ғоясини ҳам ўртага ташлади ва бу борада Ўзбекистон чемпионининг иштироки юзасида таклиф киритди.

Ҳар икка томон учун самарали кечган музокаранинг узвий давоми тез орада Ўзбекистон ҳамда Индонезия футзал федерациялари биринчи раҳбарлари миқёсида ташкил этилишига келишиб олинди.

Учрашув якунида, Ўзбекистон футзал федерацияси терма жамоалар департаменти бошлиғи Рустам Зупаров Индонезия футзал федерацияси раиси Мичаэл Цианипарга эсдалик совғалари топширди.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 09:08, 08.05.2025.
Ўқилди: 801 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [13382]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3666]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3257]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2760]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2586]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2420]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2240]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2074]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1928]

"Барселона"да Мессидан кейин клубни қутқариб қолган уч киши номи айтилди [1735]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.