Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Вирц келажаги борасида қарор қабул қилди

Баҳо:
+ | -

“Байер” ярим ҳимоячиси Флориан Вирц ўз келажаги борасида қарор қабул қилди. Унга кўра, футболчи яқин атрофидагиларга жумладан, жамоа бош мураббийи Хаби Алонсога ҳам ўз орзусидаги клубни айтган.

Манбада айтилишича, Вирц на Англия Премьер Лигаси, на Ла Лига жамоаларини танлаган. Вирцнинг асосий мақсади — “Бавария” сафида тўп тепиш.

Шунга қарамай, “Байер” футболчини осонликча қўйиб юбормоқчи эмас. Клуб бош директори Фернандо Карро Вирцни 150 миллион евро эвазига қўйиб юборишини маълум қилган эди. Аввалроқ Флорианга “Реал Мадрид” ҳамда “Манчестер Сити” қизиқиш билдирган эди, лекин у бу таклифларни рад этган.

Вирцнинг оиласи ҳам уни Германияда қолишини истамоқда. Bild нашрининг ёзишича, футболчининг отаси Ҳанс Вирц сўнгги ойлар давомида “Бавария” билан бир неча бор учрашган ва аллақачон дастлабки келишувга эришилгани айтилмоқда.

21 ёшли футболчи жорий мавсум “Байер”нинг асосий юлдузларидан бири бўлди. У 49 ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 18 та гол ва 19 та голли узатма ёздириб қўйган.

Киритилди: 15:26, 08.05.2025.
Ўқилди: 1566 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.