Кириш Регистрация
14/06 20:00 ОКМК 0-0 Шўртан
14/06 20:00 Бунёдкор 1-1 Пахтакор
14/06 20:00 Қизилқум 0-0 Сўғдиёна
15/06 20:00 Сурхон 0-0 Нефтчи
15/06 20:00 Насаф 1-0 Навбаҳор
15/06 20:00 Хоразм 1-2 Динамо

Парижда автомобиль “ПСЖ” мухлислари устига ҳайдалди

Баҳо:
+ | -

Париждаги Елисей майдонида эркак автомобилини “Пари Сен-Жермен” (“ПСЖ”) клуби мухлислари устига ҳайдади. Бу ҳақда Le Parisien хабар берди.

Мухлислар ўз жамоасининг Чемпионлар Лигаси финалига чиққанини нишонлаётган бўлган. Ҳодиса оқибатида уч киши тан жароҳати олган, бир киши оғир аҳволда шошилинч ёрдам бўлимига етказилган. Автомобилни ўнлаб мухлислар ўраб олиб, унинг ойналарини синдирган, тошлар отган. Шундан сўнг автомобиль ёниб кетган ҳолда топилган.

Худди шу ҳудудда бир нечта мухлислар полициячиларни тошбўрон қилган. Шунингдек, уларга қарши пиротехника воситаларидан фойдаланган. Бундан ташқари, мухлислар бир нечта машина ва дўконларга зарар етказган. Полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Натижада 43 нафар тартибсизлик иштирокчиси қўлга олинган.

“ПСЖ” 8 майга ўтар кечаси Лондоннинг “Арсенал” клуби устидан ғалаба қозонди. Жамоа Чемпионлар Лигаси ярим финалида 2:1 ҳисобида ғолибликни қўлга киритди. Иккала учрашув натижасига кўра (3:1) клуб турнир финалига чиқди ва у ерда Миланнинг “Интер” клуби билан ўйнайди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:24, 08.05.2025.
Ўқилди: 1506 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.