Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Конференциялар лигасида финалга чиққан жамоалар аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

Европа конференциялар лигасида ярим финалнинг жавоб учрашувлари бўлиб ўтди ва финалга чиққан жамоалар аниқ бўлди.

Англиянинг «Челси» ва Швециянинг «Юргорден» жамоалари ўртасидаги баҳс лондонликларнинг 1:0 ҳисобида ғалабаси билан якунланди. 38-дақиқада «Челси» яримҳимоячиси Кирман Дьюсбери-Холл рақиб дарвозасини ишғол этди. Шу тариқа, лондонликлар икки ўйин натижасига кўра ишончли ғалабага эришишди. Ушбу жамоалар ўртасидаги илк ўйин «Челси»нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.

Испаниянинг «Бетис» ва «Фиорентина» жамоаси ўртасидаги жавоб ўйинида қўшимча бўлимларга мурожаат қилинди. Баҳснинг нинг асосий вақти «Фиорентина»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва икки ўйин натижаси бўйича ҳисоб 3:3 бўлди. Қўшимча вақтда «Бетис» ҳал қилувчи голни урди.

Шу тариқа, 28 май куни Польшадаги Вроцлав шаҳрида бўлиб ўтадиган финалда «Бетис» ва «Челси» жамоалари тўқнаш келади.

Конференциялар Лигаси. Ярим финал. Жавоб учрашуви
2025 йил 8 май, пайшанба.
Челси (Лондон, Англия) – Юргорден (Стокгольм, Швеция) — 1:0
Гол: 1:0 — Дьюсбери-Холл (38')

Фиорентина (Флоренция, Италия) – Бетис (Севилья, Испания) — 2:2 (қўшимча вақтда)
Голлар:
0:1 — Антони (30')
1:1 — Госенс (34')
2:1 — Госенс (42')
2:2 — Абде (97')

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:49, 09.05.2025.
Ўқилди: 1433 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.