Лондоннинг “Челси” клуби Конференциялар Лигаси финалига йўл олди — жамоа ярим финал жавоб учрашувида “Юргорден”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Биринчи ўйинда эса англияликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Шу тариқа, Энцо Мареска бошчилигидаги “аристократлар” 2021 йилдан буён илк бор еврокубок финалида иштирок этади. Ўша йилда “Челси” Чемпионлар Лигаси финалида “Манчестер Сити”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, тўртинчи еврокубок совринини қўлга киритган эди.













