Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш 4-босқичи доирасидаги сўнгги учрашувни оқ либосда ўтказади.

18 июнь куни ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич «А» гуруҳи сўнгги – 10-тур учрашувлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида Қатар терма жамоасини қабул қилади. Тошкент вақти билан 17:00да бошланадиган учрашувда терма жамоалар қайси рангдаги либосларда тўп суриши 17 июнь, душанба куни бўлиб ўтган терма жамоа менежерлари митингидан сўнг маълум бўлди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган учрашувда анъанавий оқ рангли либосда ҳаракат қилади. Қатар миллий терма жамоаси эса ўзининг тўқ қизил рангли либосида ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, 17 июнь кунига ўйинолди бошқа тадбирлар ҳам белгиланган. Жумладан, 16:30да Қатар миллий терма жамоаси бош мураббийи Фаҳад ас-Соний иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилади. Шундан сўнг, 17:00да Қатар миллий терма жамоаси аъзолари «Бунёдкор» стадионида расмий ўйинолди машғулотларини ўтказишади. 17:30да Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов журналистлар саволларига жавоб берса, 18:00да ўзбекистонлик футболчилар расмий машғулотларни бошлашади.

Маълумки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши ўйинга тайёргарликни 13 июнь куни бошлаган эди. Миржалол Қосимов ушбу ўйин учун жами 23 нафар футболчини терма жамоага жалб қилган. Айни вақтда, якшанба куни Тошкентга етиб келган Қатар терма жамоаси таркибида ҳам 23 нафар футболчи бор, бироқ Фаҳад ас-Соний таркибида бир қатор жиддий йўқотишлар ҳам бор.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:28, 17.06.2013.
Ўқилди: 5204 марта.
Фикрлар: 37 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик