Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"Ливерпуль" де Брюйнега таклиф билан чиққани ростми?

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" "Манчестер Сити" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне билан шартнома имзолашни режалаштирмаяпти, дея хабар бермоқда The Athletic журналисти Девид Орнштейн.

33 ёшли бельгиялик футболчи мерсисайдликларнинг баъзи футболчилари, хусусан, Виржил ван Дейк билан дўст. Орштейннинг таъкидлашича, улар де Брюйнени жамоада кўришдан хурсанд бўлишади.

Бироқ, "Ливерпуль" футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкинлиги ҳақидаги ҳар қандай гап-сўзлар асоссиз ҳисобланади.

Аввалроқ Жанлука Ди Марцио де Брюйнега "Ливерпуль" ва "Наполи" қизиқиш билдираётгани ҳақида ёзганди.

33 ёшли бельгияликнинг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнида якунига этади. Аввалроқ, ушбу келишув узайтирилмаслиги ва Кевин де Брюйне мавсум якунида клубни тарк этиши расман маълум бўлганди.

Бу мавсумда ярим ҳимоячи клуб миқёсида 36 та ўйинда 6 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:39, 09.05.2025.
Ўқилди: 1011 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик