Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Виталий Левченко: «Ўйинчиларимиз мураббийлар штаби нима хоҳлаётганини тушуниб етишди»

Баҳо:
+ | -

«Андижон» – «Нефтчи» (0:2) беллашувидан кейинги ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Виталий Левченко иштирок этди.

—  Барча учун қийин ўйин бўлди. Водий дербиси анча қизиқарли ўтди, деб ўйлайман. Бундай учрашувларда 100 фоиз куч билан ўйнашади ва ҳаттоки, ундан ҳам ортиқ меҳнат қилинади. Ўйинни бошидан то охиригача вазиятни ушлаб туриш учун керак. Чунки юқори даражада ўйин кечади. Учрашув бошидан охирига қадар мураббийлар штаби, футболчилар, мухлисларгача ўзига хос босим сезилиб турди. Бу учрашувда ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

— Олдинги учрашувларга нисбатан бу ўйинда таркибда ротацияга қўл урилди...

— Ротация ҳақида нима дейишим мумкин? Бизда бир қатор жароҳат олган ўйинчилар бор. Бетоб бўлиб қолганлари ҳам бор. Шу боис бу вазиятдан чиқиб кетиш учун ротасияларга қўл уряпмиз. Бу борада бир қатор муаммоларимиз бор. Ушбу жараён тугагач, ҳаммаси ўз ўрнига тушиб кетади. Ким тайёр бўлса, ўша майдонга тушяпти ва ғалабага ўз ҳиссасини қўшяпти.

— Тома Табатадзега сермаҳсуллик етишмаяпти. Голлар урмаётганига нима дейсиз?

— Томада жароҳат билан боғлиқ муаммоли ҳолатлари бор эди. У аста-секин спорт формасига кириб боряпти. Ўзини кўрсата олади. Жароҳатдан қутулиб, машғулотларда яхши ишлаяпти. Тўлиқ икки тайм ўйнайдиган даражага чиқа олади. У барчасини тушуниб турибди. Жамоада рақобат бор. Ўйлаймизки, тез кунларда асосий таркибга қайтади.

— «Андижон» ҳозирда қийин вазиятни бошидан кечиряпти. Рақиб ўйинини қандай баҳолайсиз?

— Яхши ва шаклланган жамоа. Мавсум бошида «Андижон»ни шакллантириш бўйича кўп яхши ишлар амалга оширилди. «Андижон» ҳам, «Нефтчи» ҳам янги жамоа. Албатта, ўз ўйинини топиб олгунича бироз вақт керак. Ўйинчиларимиз мураббийлар штаби нима хоҳлаётганини тушуниб етишди ва шунга ҳаракат қилишди. «Андижон»да ўйин бор. Фақат майда деталларни яхшилаб олиш лозим. Шу ўринда «Андижон»га кейинги ўйинларда омад тилайман. Яхши ўйинлар кўрсатиб, ўз мақсадига эришишини тилаб қоламан.

—  Ғалабани кимга бағишлайсиз?

— Барча мухлислар хоҳлашганди ва биринчи навбатда ғалабани уларга бағишлаймиз. Футболчилар майдонга чиқиб яхши ўйин кўрсатишди. Ғалабага мухлислар ва футболчилар катта ҳисса қўшишди.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 06:06, 10.05.2025.
Ўқилди: 801 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.