"Комо" ўз уйида А Серия 36-туридан ўрин олган ўйинда "Кальяри"ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Сеск Фабрегас жамоаси қаторасига олтинчи ғалабани қўлга киритди.
"Комо" Италия чемпионати тарихида дебют мавсумида юқори дивизионда кетма-кет олтита ўйинда ғалаба қозонган иккинчи клубга айланди. Бундай натижага эришган биринчи клуб 1973 йилда "Лацио" бўлган.
"Комо" очколарини 48 тага етказиб, А Серия мусобақа жадвалида 10-ўринда бормоқда.













