"Барселона" вингери Рафинья "Реал"га қарши кечган ўйин (4:3) ҳақида фикр билдирди.
"Эл-класико"да бундай кўп гол камдан-кам учрайди. Бу иккала жамоа ўйинни қандай олиб бораётганининг натижасидир. Энг муҳими - ҳал қилувчи вақтларда тўғри ҳимояланишдир," - деди Рафинья AS нашри билан суҳбатда.













