"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Андре Онана ёзда жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга қарамай, кетиш ниятида эмас.
"Андре Манчестерда қолишни режалаштирмоқда ва клубни аввалги даражасига қайтариш учун ҳамма нарсани қилмоқчи. У бор эътиборини фақат "Манчестер Юнайтед"га қаратган, бошқа ҳеч нарсага эмас. У ўзига ишонган одам ва шубҳалар нотўғри эканини исботламоқчи. Андре хато қилганини билади, лекин одамларнинг нотўғри фикрда эканлигини исботлаш унинг бурчи деб ҳисоблайди", - дейди дарвозабонга яқин инсон.
Олдинроқ ОАВ манкунианликлар Онана ўрнига "Саутгемптон" дарвозабони Аарон Рамсдейл ва "Эспаньол" дарвозабони Жоан Гарсияни кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.













