Кириш Регистрация

“Реал” Хаби Алонсо билан 3 йиллик шартнома имзолади — манба

Баҳо:
+ | -

Леверкузеннинг “Байер” клуби бош мураббийи Хаби Алонсо “Реал” билан 2028 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берган.

Манбага кўра, испаниялик мутахассис “Реал”даги фаолиятини 15 июндан 13 июлгача АҚШда бўлиб ўтадиган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бошлайди. Мадридликлар Алонсо жамоа сафига эртароқ келиши борасида немис клуби билан музокара олиб борган ва келишувга эришган.

Хаби Алонсо 2022 йилдан бери “Байер” бош мураббийи сифатида ишлаб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа Германия чемпионлиги ҳамда мамлакат Кубогини қўлга киритди.

Маълумот учун, “қироллик клуби” ёмон натижалар фонида италиялик мутахассис Карло Анчелотти билан шартномани бекор қилиш арафасида турибди. “Реал” жорий мавсум ҳеч қандай соврин қўлга киритмади: Жамоа Испания Суперкубоги финалида ҳамда мамлакат кубогида “Барселона”га имкониятни бой берган бўлса, Чемпионлар Лигасида “Арсенал”га мағлуб бўлди. Ла Лигада эса биринчи ўриндаги жамоадан 7 очко ортда қолмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:00, 12.05.2025.
Ўқилди: 1701 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8910]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6414]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5332]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3735]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3520]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2591]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2365]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2342]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2283]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2248]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик