Кириш Регистрация

"Барселона" Холандни 175 миллион евро эвазига сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг "Барселона" клуби 2026 йилнинг ёзида "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холандни сотиб олиш ниятида. Бу ҳақда Испаниянинг El Nacional нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, "кўк-анорранглилар" ҳозирданоқ 175 миллион евро йиғиш устида ишламоқда – бу ўйинчини 2026 йилнинг ёзида фаоллаштириш мумкин бўлган товон пули. Қизиғи, Холанднинг "Манчестер Сити" билан шартномаси 2034 йилгача мўлжалланган ва баъзи таҳлилчилар сотиб олиш банди борлигига шубҳа қилишган. Бироқ, El Nacional бундай банд борлигини ва "Барселона" бундан фойдаланишга жиддий ёндашаётганини таъкидламоқда.

Вазият каталонияликларнинг молиявий аҳволи билан мураккаблашганди. Бир оз яхшиланишга қарамай, клуб ҳали ҳам маош ва қарз билан чекланиб қолмоқда.

Манбанинг хабар беришича, "Барселона" раҳбарияти Холандни Роберт Левандовски эраси тугаганидан кейин жамоани янгилашда асосий шахс сифатида кўрмоқда, унинг шартномаси келаси ёзда якунланади.

Миш-мишларга кўра, Холанд "Реал"дан кўра "Барселона"ни афзал кўради.

Эрлинг жорий мавсумда "Манчестер Сити" сафида барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушди ва 30 та гол урди.

Киритилди: 11:36, 13.05.2025.
Ўқилди: 3650 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9079]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6595]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5468]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3791]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3597]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2649]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2427]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2386]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2383]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик